АҚШда қурилиш вақтида кўприк қулаб тушди
Ҳодиса оқибатида тўрт киши вайроналар остида қолиб кетган.


Клэй округи маъмурияти маълумотларига кўра, ишчилар бетон қуяётган вақтда кўприк қурувчиларнинг устига қулаган. Ҳодиса оқибатида вайроналар остида қолган бир фуқаро вафот этган, уч нафари эса ўзлари чиқиб кетган. Улар турли тан жароҳатлари билан вилоят шифохонасига етказилган.

Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, кўприк қулаган пайтда воқеа жойида бир неча пудратчи компаниялар бўлган. Икки қаторли кўприк 2016 йилдан бери ёпилган. Қурилиш 2021 йилнинг май ойида бошланиб, 2023 йил бошида қайта очилиши режалаштирилган.

Полиция маълумотларига кўра, қурилиш вақтида хавфсизлик чораларига риоя қилинган. Инженер пудратчи бетон қуйишдан олдин кўприкни кўздан кечирди. Бахтсиз ҳодиса бўйича тергов АҚШ Меҳнат департаментининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва соғлиқни сақлаш бошқармасига топширилди.







