Ўзбекистон

Қашқадарёда яна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.

Қашқадарёда яна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди

 

Кеча, 27 октябрь куни Қашҳқадарё вилоятининг Китоб туманида автомобилда ортиб кетилаётган сифациз гўшт маҳсулотлари тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, соат 21.30 ларда Китоб–Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган Нексия–2 русумли автомашина Китоб туман ҳудудида жойлашган “Мингчинор” мунтазам ЙПХ масканида  тўхтатилган. 

 

Ҳайдовчи Шаҳрисабз шаҳрида яшовчи Ҳ.Д. бошқарувидаги автомашина салони ва юкхонаси ИИБ ЙҲХБ ва Карантин бўлинмаси ходимлари томонидан кўздан кечирилганда тегишли ветеринария маълумотномаларисиз,  250 килограмм оғирликдаги йирик шохли қорамол гўшти борлиги аниқланган.

 

Гўшт маҳсулотлари Қашқадарё вилояти ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази лабораториясида текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлган.

 

Гўшт маҳсулотлари истеъмолга яроқсизлиги боис тегишли тартибда йўқ қилинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида автомашинада Тошкентга сифациз гўшт маҳсулотларини олиб кетаётган аниқланганди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қашқадарёда яна истеъмолга яроқсиз гўшт аниқланди | Zamon.uz