Ўзбекистон

Боланинг томоғини йод билан артиш катта xато–мутахассис

Ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган муолажалар асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

Боланинг томоғини йод билан артиш катта xато–мутахассис

 

Мутахассислар фикрига кўра, кичик ёшдаги ўғил-қизларнинг йилига 3-4 марта ўткир респиратор вирусли касалликлар билан оғриши нормал ҳолат. Айниқса, куз-қиш мавсумида бундай инфекциялар кенг тарқалади.

 

Аммо болаларнинг неча бор касалликка чалинишидан кўра, уларнинг тузалиш муддати қисқалиги кўпроқ муҳим. Айниқса, хасталикдан сўнг асоратлар қолмаслиги асосий натижа. 

 

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази бўлим бошлиғи, тиббиёт фанлари номзоди Динара Дўстмуҳаммедованинг таъкидлашича, бемор болалар муолажаси давомли парваришни талаб қилади. 

 

Аммо ЎРВИга чалинган бемор фарзандларни уй шароитида даволашда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар асоратларни келтириб чиқариши мумкин.

 

Масалан, тана ҳарорати юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш кўпчилик йўл қўядиган катта хатолардан бири. Чунки шамоллаган боланинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.

 

Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, лорингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши мумкин. 

 

Тана ҳарорати кўтарилганда парацетамол бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади. 

 

Бу мутлақо мумкин эмас. Биринчидан, анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради. 

 

Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш янглиш хатти-ҳаракатдир. Чунки тутун бола органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши мумкин. 

 

Ўз навбатида, тумов белгилари кузатила бошласа, ўзбошимчалик билан болаларга антибиотиклар бериш ҳам катта хато. Негаки, бундай препаратлар вирусли хасталикларда ёрдам бермайди. Аксинча, акс таъсир кўрсатади.

 

Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Боланинг томоғини йод билан артиш катта xато–мутахассис | Zamon.uz