Намангандаги ошхонада ёнғин чиқди
Ҳолат бўйича ФВБ маълумот берди.

Бугун, 29 октябрь куни Наманган шаҳридаги ошхоналардан бирида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар қилди.
Қайд этилишича, шаҳар ФВБ 101 қисқа рақамига Нодим Намангоний кўчасида ёнғин содир бўлаётгани юзасидан хабар келиб тушган. Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, оловни бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Хозирда ҳолат бўйича суриштрув ишлари амалга оширилмоқда.








