Пашинян Қорабоғда Россия кучлари қолишини истаяпти
У Сочида Путинга бу бўйича таклиф беради.

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Россия тинчликпарвар кучларининг Тоғли Қорабоғда қолишини истаяпти. Бу ҳақда ўз партияси йиғилишида маълум қилди.
“Мен Россия кучларининг Сочида Тоғли Қорабоғда 10, 15, 20 йил давомида қолишини белгилайдиган ҳужжатни имзолашга тайёрман. Шу билан бирга РФ ўрнига бу қарорни қабул қилолмайман”, – деган Бош вазир.
Пашинян ушбу масалани Путин ва Илҳом Алиев билан учрашувда муҳокама қилмоқчи. Уч томонлама музокаралар 31 октябрь куни Сочида ўтказилади.
Кремль бу хабарга берган изоҳида учрашувни кутишни маслаҳат берган.







