Қодиров Украинада “Қасос”ни бошламоқчи
Чеченистон раҳбари алоҳида ҳарбий амалиёт ўтказилишини маълум қилди

Рамзан Қодиров Украинада “Қасос” деб номланган янги “махсус операция” ўтказилишини эълон қилди. Шу билан бирга у ушбу амалиёт ким томонидан ўтказилиши ва қайси йўналишларда олиб борилишига аниқлик киритмаган.
Бундан ташқари, жаноб Қодиров Россия қўшинларининг Николаев-Криворог, Соледар йўналишларидаги муваффақиятли ҳаракатларини алоҳида қайд этган. Унинг сўзларига кўра, Соледарда “Ахмат” махсус кучлари ҳаракат қилмоқда.
Чеченистон раҳбари шу ҳафтада Россия кучлари яна танқид қилиб чиқди. У Украина шаҳарларини ер юзидан “супуриб” ташлашга чақирган.
Шунингдек, Қодиров кеча Херсон йўналишида кўплаб чечен жангчиларининг ҳалок бўлганини маълум қилган.







