Ўзбекистон

Республика бўйлаб «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

Марафон давлат байроғи қабул қилинган кун доирасида ташкил этилмоқда.

Республика бўйлаб «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси ўтказилади

 

Давлат байроғининг қабул қилиниш куни арафасида 13 ноябрь куни республиканинг 15 та шаҳрида бир вақтда «Янги нафас» спорт мусобақалари бўлиб ўтади. Республика бўйлаб 32 мингга яқин иштирокчи «Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда — бирга югурамиз» ягона шиори остида бирлашади.


Шунингдек, давлат байроғи кунини нишонлаш доирасида Фарғона, Қўқон, Наманган, Андижон, Чирчиқ, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Қарши, Термиз, Навоий, Бухоро, Урганч, Нукус ва Тошкент аҳолиси «Янги Нафас» спорт оммавий югуриш мусобақасига қўшилади. Ушбу куни Тошкентда бир вақтда 3 та оммавий югуриш мусобақалари ташкиллаштирилади – «Янги Ўзбекистон», «Ашхобод» паркларида ва Humo Arena муз саройининг ҳудудида.

 

Барча шаҳарлар учун «Янги нафас» спорт оммавий югуриш мусобақасининг ягона масофа узунлиги 3 километрни ташкил қилади. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, ушбу масофа ҳар қандай тайёргарлик даражасига эга иштирокчи учун оптимал масофа ҳисобланади. Тажрибали югурувчилар учун дастурга 12 километр узунликдаги масофа киритилган бўлиб, унинг маршрути «Янги Ўзбекистон» паркида ўтади.


Оммавий югуриш мусобақасида ногиронлиги бўлган югурувчиларнинг хавфсиз ва қулай иштирок этишининг таъминланади. Адлия вазирлигининг кўмагида шаҳарларнинг ҳар бирида уларнинг кенг кўламли тадбирда қатнашиши ташкил этилади.

 

Шунингдек, «Янги нафас» оммавий югуриш мусобақаси доирасида, ҳар бир шаҳарда концерт – кўнгилочар тадбирларнинг ўтказилиши режалаштирилган. Шунингдек, давлат байроғи кунига бағишлаб оммавий флешмоблар бўлиб ўтади.

 

«Янги нафас» оммавий югуриш мусобақасининг ташкилотчилари сифатида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ ҳамда Енгил атлетика федерацияси иштирок этмоқда.
 

Маълумот ўрнида, «Янги нафас» — аҳолини соғломлаштириш ва соғлом турмуш тарзини ривожлантиришга қаратилган ижтимоий ҳаракат. Оммавий югуриш мусобақаси Енгил атлетика федерацияси иштирокида 2019 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон шаҳарлари бўйлаб хайрия оммавий югуриш мусобақалари ва марафонлар, спорт тадбирлари ўтказилмоқда.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"