АҚШ армияси Россияда ишлаб чиқарилган автоматларни сотиб олиш истагини билдирди
Пентагон АK-74 автоматларини харид қилиш учун эълон берди.

АҚШ мудофаа вазирлиги катта миқдорда 5.45х39 ммли АK-74 автоматларини сотиб олмоқчи. Тегишли эълон Қўшма Штатлар давлат харидлари расмий сайтига жойлаштирилган.
Мавжуд маълумотларга кўра, АҚШ қуролли кучларининг Нью-Жерсидаги қўмондонлиги ушбу эълонни берган. Унга кўшимча қилиб қуролдан фойдаланиш бўйича инглиз тилидаги қўлланма, ўқ-дори ва тозалаш мойлари сотиб олиниши қайд этилган.
Бундан ташқари, фақатгина Россия, Германия ва Руминияда ишлаб чиқарилган АК-74 автоматлари сотиб олиниши белгиланган. Шу билан бирга қуролнинг нима мақсадда сотиб олиниши очиқланмаган.








