Бугун Ўзбекистонда кучли ёмғир ёғади
Ҳарорат 10 даражагача пасайиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» 30–31 октябрь кунлари республикада кузатиладиган об-ҳаво прогнозини маълум қилди.
Унга кўра, шанба ва якшанба кунлари Ўзбекистон ҳудудига Волга бўйи ҳудудларидан нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади.
30 октябрда республика ҳудуди, 31 октябрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Тоғли ҳудудларда 30-31 октябрда ёғингарчилик (ёмғир, қор), вақти-вақти билан кучли бўлади.
30-31 октябрда Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши кутилмоқда.
Кундузи ҳаво ҳарорати 10-13 даража илиққача пасаяди.








