Ўзбекистон

Гормонларни ўзбошимчалик билан қўллаш тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади

Жумладан, у хавфли ўсмаларнинг ривожланишига сабаб бўлиши мумкин.

Гормонларни ўзбошимчалик билан қўллаш тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади

 

Тиббиётда айрим беморларни даволаш учун сунъий гормон дори воситаларидан фойдаланилади. Бироқ ҳар қандай фармацевтик маҳсулот каби мазкур препаратларнинг ҳам инсон организмига салбий таъсири кам эмас.

 

Айниқса, гормонал воситаларни нотўғри қўллаш ва ўзбошимчалик билан қабул қилиш организмда тузатиб бўлмас салбий оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Хусусан, хотин-қизлар, ҳомиладор аёллар ушбу дорилардан мутахассис назоратисиз фойдаланиши жуда хавфли.

 

Республика перинатал маркази директори Нилуфар Ўринбоева бу борада ўз мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

 

“Гормонал дори воситалари аёлларда кўпгина гинекологик касалликлар ва ҳайз цикли бузилишининг олдини олишда шифокор томонидан буюрилади. Фақат уларни қабул қилиш мутахассиснинг қатъий назорати ва кузатуви остида бўлиши зарур”, — дейди мутахассис. 

 

Нотўғри ва палапартиш гормон терапиясидан фойдаланиш аёллар соғлигида жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин. Жумладан, бундай препаратларни ноўрин қўллаш хотин-қизларнинг тана вазни ошишига таъсир қилади. Қолаверса, юрак-қон томир хасталиклари ривожланиши хавфини оширади.

 

Шунингдек, ошқозон-ичак тракти касалликлари, аллергик реакциялар, хавфли ва хавфсиз ўсмаларнинг ривожланиши, асаб ва руҳий бузилишлар, танада суюқлик тўпланиши, тухумдонларда кисталарнинг шаклланиши, темир танқислиги, тромбоз каби касалликлар ҳам айнан гормонларни ноўрин қўллаш оқибатида юзага келиши мумкин.

 

Бундан ташқари, танада липидлар алмашинувининг бузилиши, жигар касаллиги, бачадон ҳамда вагинал қон кетиш, малигн неоплазм ҳолатларида аёллар учун гормонал терапия ўтказиш асло мумкин эмас. Бронхиал астма, эпилепсия, мигрен билан оғриган аёлларга эса бу муолажа эҳтиёткорлик билан буюрилиши лозим.

 

“Энг асосийси, гормонал дорилардан бемор опа-сингилларимиз мустақил ёки яқинларининг маслаҳати билан фойдаланмаслиги зарур. Акс ҳолда, юқорида таъкидлаганимиздек, бу ҳолат тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади”, — дейди шифокор.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Гормонларни ўзбошимчалик билан қўллаш тузатиб бўлмас оқибатларга олиб келади | Zamon.uz