Омади юришмаётган “Барселона” рекорд ўрнатди
Жамоа Испания чемпионатининг 10 та ўйинида гол ўтказиб юбормаган.

“Барселона” Ла Лигада рекорд ўрнатди. Каталония клуби лиганинг дастлабки 12 ўйиннинг 10 тасида гол ўтказиб юбормади. Бунга қадар ЛаЛига тарихида бундай ҳодиса кузатилмаганди.
Эслатиб ўтамиз, “Барселона” Испания чемпионатининг дастлабки 12 та ўйинидан кейин 10 ғалаба ва 1 тадан дуранг ҳамда мағлубият қайд этди.








