Ўзбекистонда ер қимирлаши кузатилди
Эпицентр Тошкентдан 170 кмилометр жанубий-шарқда бўлган.

Бугун, 30 октябрь куни Наманган вилоятида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабар берди.
Қайд этилишича, ер силкиниши соат 22:52 да Чуст туманида кузатилган. Зилзила координаталари: 41,01 градус шимолий кенглик; 71,22 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 10 километр. Зилзила эпимаркази Тошкентдан 170 кмилометр жанубий-шарқда бўлган.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
—Наманган вилояти 2–3 балл, 38 километр.








