Қашқадарё ҳокими футбол мухлисларига илтимос билан чиқди
Бугун “Насаф” билан “Навбаҳор” ўртасида ўйин бўлиб ўтади.

Бугун, 30 октябрь куни Бухоро вилоятида “Ўзбекистон кубоги–2022” финалида Қашқадарё вилоятининг “Насаф” жамоаси Наманганнинг “Навбаҳор”и билан баҳс олиб боради. Ҳоким Муротжон Азимовнинг воҳалик футбол мухлисларга мурожаат билан чиқиб, ўйин вақтида рақиб жамоага нисбатан ҳурмат сақлашни сўради.
“Ўйин жараёнида мухлислик маданиятига амал қилишингизни, рақиб жамоа ва мухлисларига ўзаро ҳурматни сақлашингизни сўраб қоламан. Энг маданиятли ва тозакор мухлис номинациясига лойиқ эканимизни кўрсатайлик”, — дейилади мурожаатда.








