Тошкентда Матиз тўлиқ ёниб кетди
Ҳолат бўйича ФВВ маълумот берди.

Бугун, 30 октябрь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Матиз ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 15:27 да Шайхонтоҳур тумани “Лайлатуғон” кўчасида Матиз русумли автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида шаҳар ФВБга хабар келиб тушган. Шунга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 15:32 да етиб борган ва ёнғин соат 15:38 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида фуқароларнинг тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмаган. Автомобиль тўлиқ ёниб зарарланган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.








