Ўзбекистон

Яккабоғда тўхтаб турган MAN ёниб кетди

Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Яккабоғда тўхтаб турган MAN ёниб кетди

 

Кеча, 29 октябрь куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида юк машинаси ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумот берди.

 

Қайд этилишича, соат 21:43 ларда Яккабоғ тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимига фуқаролардан юк машинаси ёнаётганлиги тўғрисидаги хабар келиб тушган. Хабарга кўра, воқеа жойига соат 21:50 ларда қутқарув хизматидан 1 та бўлинма етиб бориб, ёнғинни тахминан соат 22:13 лар атрофида тўлиқ ўчирган.

 

Ҳодиса туманнинг «Оқтош» МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўл ёқасида юз берган. Аниқланишича, ушбу транспорт воситаси Самарқанд вилояти Нарпай туманида яшовчи 1979 йилда туғилган фуқаро З.Х. бошқарувидаги «MAN» русумли юк машинаси бўлган.

 

Ёнғин оқибатида юк автомобилининг олд (кабина) қисми ёниб зарарланган. Ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ёнғин сабаби ва зарарига аниқлик киритилмоқда.

 

Жавоҳирбек ТУРСУНОВ

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Яккабоғда тўхтаб турган MAN ёниб кетди | Zamon.uz