Чарлз III онаcидан мерос қолган отларни сотиб юборди
Энди қироллик оиласининг ажралмас қисми бўлган от спортига якун ясаладими?

Буюк Британиянинг янги қироли Чарлз III марҳума онаси — Елизавета II'дан мерос қолган пойга отларини кимошдида сотиб юборди.
14 та от, жумладан, қиролича вафотидан икки кун аввал Гудвуд пойгасини ютган Love Affairs лақабли от янги эгалари қўлига ўтди. Монарх жами 1,075 миллион фунт стерлинг ишлади: ҳар бир от аукционда ўртача 75 минг фунтдан баҳоланди.
Чарлз бу жониворлар сонини қисқартиришига қарамай, от спорти қироллик оиласининг ажралмас қисми бўлиб қолиши маълум қилинган.







