Лукашенко “катта оғаси”нинг ёнига боради
Томонлар Россия-Беларусь интеграцион лойиҳаларини кўриб чиқади

Россия ва Беларусь президентлари яқин орада учрашади. Бу ҳақда Александр Лукашенко маълум қилди.
“Биз тез орада В.В.Путин билан навбатдаги учрашувни ўтказамиз ва йил якунларини сарҳисоб қиламиз. Шунингдек, келгуси йилдаги Президентлар даражасидаги учрашувларнинг вазифасини белгилаймиз”, – деган Беларусь раҳбари.
Томонлар интеграцион лойиҳаларни муҳокама қилади. Лукашенконинг сўзларига кўра, шу мақсадда 1.5 миллиард доллар ажратилиши кутилмоқда.







