Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев энергияни тежаш бўйича таклифларни кўриб чиқди

Президант мутасаддиларга ҳудудларга чиқиб, энергияни тежаш бўйича қўшимча имкониятларни излаш вазифасини қўйди.

Шавкат Мирзиёев энергияни тежаш бўйича таклифларни кўриб чиқди

 

Бугун, 31 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда.

 

Давлат раҳбари бу ҳақда бир ҳафта олдин куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича йиғилишда кўрсатма берган эди. Шу асосида куз-қиш мавсумида ёқилғи-энергетика ресурсларини тежаш ва бир маромда етказиб бериш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

 

Маълумки, иқтисодиёт тармоқлари ривожланиб, турмуш даражаси яхшилангани сари энергияга талаб ҳам ошиб боради. Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 20 фоизга, жумладан, аҳоли томонидан сарфланиши 31 фоизга ошган. Бу кўрсаткич йилига 6 фоиздан ўсиб бормоқда.

 

Шу боис энергия ишлаб чиқариш изчил ривожлантирилмоқда, бунга қўшимча сув, қуёш, шамол энергетикаси станциялари барпо этилмоқда.  Шу билан бирга, электр энергияси ва табиий газ сарфини ҳисоблаш тизими ҳам тартибга келтирилди. Эндиги муҳим вазифа – бу неъматни қадрлаб, тежаб, ўз ўрнида фойдаланиш.


Тақдимотда мутасаддилар бу борадаги таклифларни баён этди. Хусусан, саноат корхоналарида иш жараёнини оптималлаштириш, энергия ишлаб чиқариш технологиясини модернизация қилиш, қозонхоналарни янгилаш ва таъмирлаш, қайта тикланувчи энергия манбалари ҳисобига табиий газ ва электр энергиясини 10 фоизгача қисқартириш мумкинлиги айтилди.

 

Давлат раҳбари бу масала йилдан-йилга долзарб бўлиб бориши, шунинг учун ҳамма соҳа ва ҳудудларда энергияни тежашга ўрганиш кераклигини таъкидлади. Бу пировард натижада халқимизни энергия манбалари билан узлуксиз ва барқарор таъминлашга хизмат қилади.

 

Бугунги кунда дунёда энергия ресурслари тақчиллиги сезилмоқда. Шунинг учун кўплаб давлатларда энергия сарфини тежаш ва аҳоли хонадонларида иссиқлик ҳароратини мўътадиллаштириш чоралари кўрилмоқда.

 

Ўзбекистонда ҳам бу борада ижобий тажрибалар оммалашмоқда. Масалан, Наманган ва Сирдарё вилоятларида кўчаларни ёритиш тизимидан оқилона фойдаланиш ҳисобига бир ҳафтада 50 минг киловатт-соат ёки 14 фоиз электр энергияси тежалаётир.

 

Шу боис мутасаддиларга ҳудудларга чиққан ҳолда, энергияни тежаш бўйича қўшимча имкониятларни излаш вазифаси қўйилди.

 

Ижтимоий соҳа муассасаларида энергия самарадорлигини ошириш, қуёш панелларидан фойдаланишни кенгайтириш муҳимлиги таъкидланди.

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги Электр энергетикада назорат инспекцияси ҳамда Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ваколатларини кучайтириш, ноқонуний ҳолатларга нисбатан таъсирчан чоралар кўриш бўйича вазифалар белгиланди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Шавкат Мирзиёев энергияни тежаш бўйича таклифларни кўриб чиқди | Zamon.uz