Туркия Президенти электромобилни синовдан ўтказди
Мамлакатда миллий электромобилларни серияли ишлаб чиқариш бошланмоқда.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб-Эрдўғон Гемлик шаҳридаги Togg электромобиллар заводида бўлди.
Давлат раҳбари заводдаги ишлаб чиқариш жараёни билан танишиб, рафиқаси Эмине хоним ҳамроҳлигида янги машинани ҳайдаб кўрди.
Шундан сўнг у таассуротларини завод ишчилари ва тадбир меҳмонларига сўзлаб берди.
Маълумот ўрнида, Туркияда Togg бренди остида миллий электромобилларни серияли ишлаб чиқариш бошланади.







