Украинага берилаётган ракета зарбалари Молдовага ҳам зарар етказди
Бугун Россия Украина шаҳарларига оммавий ракета зарбалари берди.

Украиналик ҳарбийлар уриб туширган Россия ракетаси қолдиқлари Молдовага қулади. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар берди.
Агентликнинг Молдова ИИВга таяниб маълум қилишича, ракета бўлаклари Украинанинг Винница вилоятига чегарадош Наславча қишлоғига қулаган. Ҳудуд атрофи ўраб олинган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Бугун Россия Украина шаҳарларига яна оммавий ракета зарбалари берди. Асосан, энергетика объектлари нишонга олинмоқда.







