Хитойнинг Huawei компанияси Россия бозорини тарк этмоқчи
Компания баҳордаёқ Россияга айрим технологиялар экспортини тақиқлаганди.

Huawei Россияга тўғридан-тўғри смартфон етказиб беришни тўхтатди. "Известия" маълумотларига кўра, компания Россия бозорини бутунлай тарк этиши мумкин.
Россиянинг Telecom Daily компанияси бош директори Huawei технологияларини расмий дўконлардан сотиб олиш мумкинлигини, аммо бу янги техника эмас, балки эски партия қолдиқлари эканини айтган.
Huawei баҳордаёқ РФга мобил алоқа базавий станцияларини етказиб беришни тўхтатганди. Бундан ташқари, компания Россиядаги ходимларини Ўзбекистон ва Қозоғистонга кўчирган, улар яқин вақт ичида қайтарилмайди.
Айрим манбалар етказиб бериш бутунлай тўхтатилган тақдирда Huawei маҳсулотлари параллель импорт орқали олиб кирилишини айтган.
Украинада ҳарбий можаро бошлангач, юзлаб технологик гигантлар ва Ғарб брендлари Россия бозорини тарк этди.







