Жаҳон

Музокаралар, “ғалла келишуви” ва сафарбарлик якунланиши

Владимир Путин матбуот анжуманидаги асосий нуқталар.

Музокаралар, “ғалла келишуви” ва сафарбарлик якунланиши

 

Кеча Сочида Россия, Арманистон ва Озарбайжон етакчилари ўртасида уч томонлама музокаралар бўлиб ўтди. Аввалига Россия Президенти Никол Пашинян ва Илҳом Алиев билан яккама-якка мулоқот ўтказди. Кейинчалик “Русь” санаториясида уч томонлама учрашув бўлди.

 

Музокаралардан сўнг Владимир Путин журналистлар олдида чиқиш қилиб қатор муҳим баёнотларни берди.

 

Уч томонлама музокаралар бўйича

 

“Тинчлик шартномасига ҳозирча эришилмади ва бу ерда ҳозирча ушбу ҳужжат асослари ҳақида гапиришга эрта, нима бўлган тақдирда ҳам бу ўзаро манфаатли музокаралар натижаси ҳисобланади”, – деб фикр билдирди  Путин Арманистон-Озарбайжон ўртасида тинчлик шартномаси тўғрисида.

 

Россия раҳбари келишувни хотиржам, ёпиқ форматда ўтказишни, чунки кўтариладиган масалалар ҳар икки томон учун ҳам нозик эканини таъкидлаган. Бундан ташқари, у Боку ва Ереванга чегара делимитация ва демаркацияси учун зарур хариталарни беришга тайёрлигини айтган.

 

 Сафарбарлик якунлангани бўйича

 

“Очиғини айтсам, бу ҳақда ўйлаб кўрмадим.  Сафарбарлик якунлангани тўғрисида фармон чиқариш кераклиги ҳақида юристлар билан гаплашаман. Аммо у тугаган. Нуқта қўйилди”, – деган Путин.

 

“Ғалла келишуви”нинг келажаги

 

Путин Россиянинг “ғалла келишуви”дан чиқмаганини, балки ундаги иштирокини тўхтатганини маълум қилган. шунингдек, у бунга сабаб қилиб гуманитар коридорга туғилган таҳдидларни кўрсатган. РФ раҳбари бу коридордан Украина дронлари Қора денгиз флотига ҳужум уюштирганини иддао қилган.

 

Путин Украина ушбу масала бўйича БМТ билан ишлаши ва кемалар хавфсизлигига кафолат бериши зарурлигини айтган.

 

Украина билан тинчлик шартномаси ҳақида

 

“Украина томонида биз билан гаплашиш нияти йўқ. Аммо бизнинг ниятимиз ҳаммага маълум ва у ўзгармайди. Музокаралар столига олдиндан шартларни қўйиш мақбул иш эмас”, – деган жаноб Путин.

 

 

 

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Музокаралар, “ғалла келишуви” ва сафарбарлик якунланиши | Zamon.uz