Ўзбекистон

Сурхондарёда шифокор 3 киши томонидан дўппосланди

Ҳолат юзасидан ССВ маълумот берди.

Сурхондарёда шифокор 3 киши томонидан дўппосланди


Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокор 3 нафар фуқаро томонидан калтаклангани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, жорий йил 27 октябрь куни соат 15:20 ларда Ангор туман тиббиёт бирлашмасининг травматология бўлимида ит тишлаган беморни тиббий кўрикдан ўтказаётган шифокор Ж.Э.нинг ҳузурига 3 нафар фуқаро саломатлиги тўғрисида маълумотнома ёзиб беришини сўраб келган.

 

Шифокор уларга қабулидаги беморга ёрдам кўрсатаётганини, маълумотномани эса шундан сўнг ёзиб беришини айтган. Бундан норози бўлган фуқаролар врач Ж.Э.ни аёвсиз дўппослаб, унга жиддий тан жароҳати етказган.

 

Ўтказилган тиббий текширувлар давомида шифокор Ж.Э.га “бош мия ёпиқ жароҳати, оғиз пастки лаб юмшоқ тўқималари лат ейиши, ўнг сон юмшоқ тўқималари лат ейиши ва тери ости гематомаси, қорин бўшлиғи аъзолари лат ейиши, кучли қонталаш” ташхиси қўйилган.

 

Ҳозир тиббиёт ходимига тажовуз қилган ушбу фуқароларга нисбатан Ангор туман ички ишлар бўлими томонидан терговга қадар дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, 2019-2022 йиллар давомида Ўзбекистонда 290 га яқин ҳолатда тиббиёт ходимларига нисбатан турли шаклдаги тажовузлар қилинган. Шу боис айни пайтда Олий Мажлис Қонунчилик палатасида тиббиёт ходимлари фаолиятига тўсқинлик қилганлик учун қатъий жавобгарлик белгилаш юзасидан қонун лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Сурхондарёда шифокор 3 киши томонидан дўппосланди | Zamon.uz