9 ойда ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиққан?
Давлат статистика қўмитаси маълумотларни очиқлади.

Давлат статистика қўмитаси ўзбекистонликларнинг январ-сентябр ойлари оралиғида туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга ташриф буюрганлиги ҳақида маълумот берди.
Қўмитанинг хабарига кўра, 2022-йилнинг 1 октябрь ҳолатига 3,9 млн нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари туристик мақсадларда хорижга сафар қилган.
Ўзбекистонликлар туристик мақсадларда энг кўп сафар қилган давлатлар:
Қирғиз Р. – 1877,0 минг нафар
Қозоғистон – 774,1 минг нафар
Тожикистон – 535,1 минг нафар
Туркия – 239,1 минг нафар
Россия – 195,7 минг нафар
БАА – 85,0 минг нафар
Саудия Арабистони – 51,2 минг нафар
Миср – 29,6 минг нафар
Жанубий Корея – 16,8 минг нафар.







