Жаҳон

Россия Украинада кемаларга қарши ракеталардан фойдаланяпти

Унинг ёрдамида бир қатор объектлар йўқ қилингани айтилмоқда.

Россия Украинада кемаларга қарши ракеталардан фойдаланяпти

 

Россия Украинада кемаларга қарши мўлжалланган Х-32 қанотли ракеталардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига таяниб “РИА Новости” хабар берди.

 

“Махсус ҳарбий операция (РФ Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни расман шундай атайди — таҳририят) давомида Ту-22М3 самолётлари кемаларга қарши мўлжалланган Х-31 қанотли ракеталаридан ерусти марраларини йўқ қилишда фойдаланди. Ҳарбий ҳаракатлар давомида ушбу ракеталарнинг самарадорлиги ва юқори даражадаги аниқлиги тасдиқланди”, – деган агентлик билан суҳбатлашган амалдорлардан бири.

 

Унинг қўшимча қилишича, ҳозирда Х-32 универсал ракета тизимига айлантирилган. Амалдор ушбу қуролнинг кичик ерусти марраларига қарши самарали восита эканини айтмоқда.

 

Х-32 Россия армиясига 2016 йилда қабул қилинган. У сувусти кемаларини йўқ қилишга мўлжалланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия Украинада кемаларга қарши ракеталардан фойдаланяпти | Zamon.uz