Сурхондарёда шифокорни дўппослаганларга жиноят иши очилди
Ҳолат бўйича ССВ маълумот берди.

Аввалроқ Сурхондарё вилоятининг Ангор туманида ўз хизмат вазифасини бажараётган шифокор 3 нафар фуқаро томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди.
ССВнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 1 ноябрь куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.С. ва Г.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Шунингдек, тергов жараёни туман прокуратураси томонидан назоратга олинган.








