Ўзбекистон

Халқаро ҳамкорлик: оқова сув тизими янада яхшиланади

Маълумотларга кўра, бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади.

Халқаро ҳамкорлик: оқова сув тизими янада яхшиланади

 

Маълумотларга кўра, бугунги кунда жаҳоннинг 43 мамлакатида яшовчи 700 миллионга яқин киши сув етишмовчилигидан азият чекади. 2,7 миллиард одам эса ҳар йили камида бир ой мобайнида сув танглиги кузатиладиган минтақаларда истиқомат қилади.

 

Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди (WWF) маълумотларига кўра, дунё сув заҳирасиинг 2,5 фоизинигина чучук сув ташкил этади, устига-устак бу ичимлик сувининг 70 фоизи музликларда мужассам. 

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти келтирган маълумотларда айтилишича, ҳозирда 785 миллион киши ичимлик сувидан маҳрум, 144 миллион киши эса тозаланмаган сувни ичади.

 

2 миллиард инсон канализация оқава сувлари аралашган ичимлик сувини истеъмол қилади, бу эса вабо, ичбуруғ (дизентерия), терлама (тиф), полиомиелит каби касалликларнинг тарқалиши хавфини туғдиради.

 

БМТ маълумотларига биноан, жаҳонда сув истеъмоли ҳажми 6 баробарга ошган  ва бу кўрсаткич тинмай ўсиб бормоқда. Бутунжаҳон ташкилоти экспертлари 2050 йилга бориб инсониятнинг 40 фоизи сув танқислиги муаммосига рўбарў келишини маълум қилишмоқда. Шу боис ҳам оби ҳаёт манбаи бўлган сувнинг ҳар бир томчисини исроф қилмай, асрамоқ керак ва бу борада юртимизда салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency” меҳмонхонасида “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Бирлашган Араб Амирликларининг “Abu Dhabi Sewerage Services” (ADSSC) компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди.

 

Меморандумни Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг биринчи ўринбосари, “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров ва “Abu Dhabi Sewerage Services” бош ижрочи директори Аҳмед Ал-Шамси имзолади. Унга кўра, “Тошкент шаҳрининг оқова сув тизимини яхшилаш” лойиҳаси амалга оширилади.

Лойиҳа доирасида Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ тумани “Сурум” МФЙ ҳудудида кунлик қуввати 1 миллион метр кубдан зиёд бўлган замонавий оқова сув тозалаш иншооти қурилади. Бу 3-оқова сув насос станцияси, “Бектемир” ва “Бинокор” оқова сув тозалаш иншоотларига келаётган оқова сувларни ўзи оқар тарзда иншоотга қабул қилиш имкониятини беради. Натижада бир кеча кундузда 55,4 кВт электр энергияси тежалишига эришилади.  

Янги оқова сув иншоотининг биринчи босқичи якунланганидан сўнг, Сергели, Бектемир ва Янгиҳаёт туманларидаги 400 мингдан ортиқ аҳоли, корхона ва ташкилотлар марказлашган оқова сув хизмати билан қамраб олинади. Эътиборли жиҳати лойиҳанинг амалга оширилиши ушбу туманлардаги санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатнинг янада яхшиланишига хизмат қилади.  

“Abu Dhabi Sewerage Services” компанияси 2005 йилда Абу-Даби амирлигидаги барча турар-жой ва аҳоли пунктларидан оқова сувларни йиғиш ва тозалаш, шунингдек, хўжаликларнинг қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларини хавфсиз утилизация қилиш мақсадида ташкил этилган.  

 

Суннатбек Каримов

custom img

Экологик экспертиза хулосаси: уни энди онлайн олиш мумкин

Белгиланган тўлов ҳам онлайн амалга оширилади.

custom img

Сув таъминоти вақтинча чекланади: 5 октябрдан ўчирилади

2026-йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида сув тармоқларида режали профилактика-таъмирлаш ишлари олиб борилади.

custom img

Тошкентда чанг-тўзон хавфи: Махсус комиссия огоҳлантирди

Тошкентда ёмғир олдидан шамол кучайиши сабаб қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши мумкин.

custom img

Жуда кўп миқдордаги фирибгарлик: гумонланувчи Грузияда қўлга олинди

Интерпол Миллий марказий бюролари ходимлари иштирокида фуқаро Ўзбекистонга олиб келинган.

custom img

«Карвон» бозори ёнмоқда: қутқарувчилар воқеа жойида

Ҳозирда ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"