Ўзбекистон

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул озиқ-овқат берилади

Аввалроқ 24 октябрдан бошлаб нонушта тарқатилиши режалаштирилганди.

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда ўқувчиларга бепул озиқ-овқат берилади

 

11 ноябрдан Қорақалпоғистонда мактаб ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлаш бошланади. Бу ҳақда Республика Халқ таълими вазирлиги хабар қилди.

 

Қайд этилишича, 2022/2023 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасидаги 716 та таълим муассасаларида 143 577 нафар бошланғич синф ўқувчилари кейтеринг ташкилотлари томонидан бепул озиқ-овқат билан таъминланиши белгиланган.

 

Қорақалпоғистон Республикасида мавжуд 716 та умумтаълим мактаблари ҳудудлар кесимида 64 та лотларга жойлаштирилган.

 

Умумтаълим мактабларининг бошланғич синф ўқувчиларини бепул кейтеринг усулида овқатлантириш мақсадида, кейтеринг ташкилотини танлаб олиш бўйича Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуни талабларига мувофиқ харид қилиш тартиб-таомиллари асосида танлов ўтказиш учун оммавий ахборот воситалари орқали эълонлар берилган.

 

Платформага жойлаштирилган 64 та лотлардан 41 та лот 11 та тадбиркорлик субъектлари томонидан ютиб олиниб, шартномалар расмийлаштирилган. Ҳозирда 716 та умумтаълим мактабларидан 481 та мактабда бошланғич синф ўқувчилари бепул овқат билан таъминланмоқда. 

 

22 та лотда баҳолаш ишлари тугатилиб, баённомалар расмийлаштирилиб, 24 октябрь кунидан бошлаб нонушта тарқатилиши режалаштирилган эди. Лекин Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг тақдимномасига асосан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 майдаги 276-сон қарори билан тасдиқланган “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги”ги Низомнинг бузилиши бўйича ўтказилган 22 та лот танлови ишчи гуруҳ комиссияси томонидан бекор қилинган ва бундан ташқари, тадбиркорлик субъекти томонидан 1 та лот бекор қилиниб, жами 23 та лот танлов (тендер)га қайта жойлаштирилган.

 

Жорий йил 11 ноябрь куни ўқиш бошланиши билан барча мактабларнинг бошланғич синф ўқувчиларини бепул тайёр озиқ-овқатлар билан таъминлаш режалаштирилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.