Ўзбекистон

Бутунжаҳон жамияти «Tashkent Book Fest» Тошкент халқаро китоб ярмаркасида иштирок этди

Унда Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамиятининг “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоблар тақдим этилди.

Бутунжаҳон жамияти «Tashkent Book Fest» Тошкент халқаро китоб ярмаркасида иштирок этди

 

«Tashkent Book Fest» Тошкент халқаро китоб ярмаркасида Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, асраш ва оммалаштириш Бутунжаҳон жамияти ўз китобларини тақдим этди. Бутунжаҳон жамияти стенди кўргазманинг энг катта, ёрқин ва меҳмонлар энг кўп ташриф буюрган стендлардан бирига айланди.

 

Стендда “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида”, “Ўзбекистон меъморий эпиграфияси” туркумидаги китоблар, шунингдек, қадимий қўлёзмаларнинг факсимиле нашрлари ҳамда «Бекзод», “Риштон кулолчилиги” китоблари ва тасвирий совға нашрлари тақдим этилди.

 

Халқаро китоб ярмаркаси меҳмонлари стенд ва тақдим этилган китоблар ҳамда ярмарка ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашдилар.

 

Сирожиддин Саидов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси:

 

– Ёшлар тарбиясида китобнинг ўрни ва ролини жуда катта. Китоб ўқиган одамнинг дунёқараши кенг бўлади, Ватанни жон-жаҳди билан севишни ўрганади. Юртбошимиз, муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев китобсиз юртнинг келажаги йўқлигини алоҳида таъкидлаганлар. Биз, Ўзбекистон адиблари эса давлатимиз раҳбарини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаймиз. Дарҳақиқат, китоб ёшлар тарбиясида ажралмас ўрин тутади.

 

Алишер Қодиров, “Миллий тикланиш” партияси етакчиси:

 

— Мен шунчаки ҳайратдаман! Бу янги туйғу эмас — “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумидаги китоблар билан танишман. Аммо ҳозир ҳамма нашрларни шундай ҳажмда, шунчалик миқдорда кўриб, мен ҳайратландим. Маданиятимизга, тарихимизга, аждодларимизга шу даражада юксак эҳтиром билан муносабатда бўлишни ҳурмат ва эъзозга лойиқ. Биз ушбу лойиҳани қўллаб-қувватлашга ва маданий меросимизни биргаликда асрашга доим тайёрмиз.

 

Евгений Скляревский, блоггер, “Тошкент ҳақида мактублар” сайти муаллифи:

 

— Стенд жуда кучли ва бошқалардан сезиларли даражада фарқ қилади. Бу кўк китоблар жуда таниқли ва таниш, менда биринчи 10 та жилд бор ва мен уларни катта завқ билан ўқиб-ўрганаман. Шунингдек, безак ишқибози сифатида “Ўзбекистон архитектура эпиграфияси” туркумини кўрганимдан мамнунман. Ушбу китобларда мен жуда кўп янги ва қизиқарли нарсаларни кашф қилдим.

 

Борис Бабаев, журналист, kultura.uz сайти муҳаррири:

 

— Ушбу стендга яқинлашиш — чинакам завқ. Мен “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” лойиҳасининг иши ва ривожланишини узоқ вақтдан бери кузатиб бораман ва тобора кўпроқ ҳайратланаман — бу ерда жуда кўп қизиқарли нарсалар бор! Китоблар бир-биридан қимматли. Бу жуда улкан ва шавкатли иш!

Биз яқинда Ўзбекистоннинг маданий мероси ҳақидаги фильмни суратга олдик ва у ерда бу ажойиб лойиҳа ҳақида алоҳида гапирганмиз.

 

Александра Деграф, дизайнер, АҚШ:

 

— Қойил қоларли даражада ажойиб нашрлар! Кўриниб турибдики, улар меҳр билан, профессионаллар томонидан ва профессионаллар учун яратилган. Дизайнер сифатида бундай китоблар мен учун жуда муҳим ва қизиқарлидир. Улардан Ўзбекистон маданияти ва санъати, хусусан тўқимачилиги ҳақида керакли маълумотлар олишим, миллий нақш ва безаклар билан танишишим мумкин. Ва бу нашрларнинг чиройлилиги қанчалар илҳом бахш этади!

 

Эслатиб ўтамиз, «Tashkent Book Fest» китоб кўргазмаси 4-ноябрга қадар давом этади.

 

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси Янги Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига айланган. Мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон маданий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштиришни давлат сиёсати даражасигача кўтарди.

 

“Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” лойиҳаси, жамоат, давлат ва халқаро ташкилотлар, шунингдек, ижтимоий масъулиятли бизнесни бирлаштириб, Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, асраш ва оммалаштириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавката Мирзиёевнинг ташаббуслари амалга оширилишининг ёрқин намунасидир.

 

Бугунги кунда лойиҳа дунёнинг 40 та давлатидан 400 та олимларни бирлаштирган.

 

Лойиҳа доирасида, бугунги кунга қадар, “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумининг 50 жилдли китоб-альбоми, 14 жилдлик “Ўзбекистон меъморий эпиграфияси” туркуми, шунингдек, бир қатор совғага мўлжалланган рангтасвирли китоблари нашр эттирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Бутунжаҳон жамияти «Tashkent Book Fest» Тошкент халқаро китоб ярмаркасида иштирок этди | Zamon.uz