Жиру қаҳрамонга айланди
У Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг зўр футболчиси деб топилди.

“Milan” ҳужумчиси Оливе Жиру UEFA томонидан Чемпионлар лигаси 6-турининг қаҳрамони сифатида топилди.
36 ёшли франциялик ҳужумчи “Zalsburg”га қарши ўйинда (4:0) 2та гол ва 2та ассистга муаллифлик қилди. Бу натижа эвазига миланликлар плей-офф босқичига йўлланма олишди.
Ҳафта қаҳрамони бўлиш учун Жирудан ташқари, “Реал” яримҳимоячиси Федерико Валверде, “Leypsig” форварди Кристофер Нкунку ва “Barсelona” вингери Ферран Торрес номзодлар қаторидан жой олганди.








