Қашқадарёда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
Ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар жиноят судига юборилган.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ўқитувчи ўқувчини калтаклагани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Халқ таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 24 октябрь куни Косон туманидаги мактабда фаолият юритувчи ўқитувчи И.М. дарсида мактаб ўқувчиси Q.B.ni уриб, енгил тан жароҳати етказган.
Ҳолат юзасидан Косон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, фуқаро И.М. га Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 52-моддаси 2-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, чора кўриш учун тўпланган ҳужжатлар жиноят ишлари бўйича Косон туман судига юборилган.








