Ўзбекистон

Спорт соҳасида Паҳлавон Маҳмуд номидаги стипендия жорий қилинади

Прeзидент спорт таълимини ривожлантириш бўйича режа-таклифлар билан танишди.

Спорт соҳасида Паҳлавон Маҳмуд номидаги стипендия жорий қилинади

 

Президент Шавкат Мирзиёев жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, илмий тадқиқотларни ривожлантириш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишди.

 

Ўзбекистонда спортга яратилаётган шароитлар туфайли аҳоли ўртасида бу ҳаракат оммалашмоқда. Ёшлар жисмоний тарбия билан доимий шуғулланиб, кўплари буни касб сифатида танламоқда. Профессионал спортчилар халқаро мусобақаларда улкан ютуқларга эришмоқда.

 

Давлат раҳбари ҳар доим соғлом турмуш тарзи, ёшлар бандлиги, олимпия ва паралимпия ҳаракати масалаларига алоҳида эътибор қаратиб келади. Шу йил 23 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида спорт таълимини ривожлантириш, соҳага илмий ёндашувларни татбиқ этиш вазифаси қўйилган эди.

 

Тақдимотда шу борада тайёрланган режа-таклифлар кўриб чиқилди. Улар учта муҳим йўналишни қамраб олган: биринчиси – Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда унинг Нукус ва Фарғона филиалларида таълим сифатини ошириш, иккинчиси – спорт таълими муассасаларида бошқарувни такомиллаштириш, учинчиси – соҳада илмий тадқиқотлар тизимини яхшилаш.

 

Қайд этилишича, 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб таълим дастурлари етакчи хорижий университетларнинг дастурига кўра шакллантирилади. Барча бакалавриат ва магистратура йўналишларига оид малака талаблари қайта кўриб чиқилади, ўқитувчилар ва битирувчиларнинг билими, маҳорати ва педагогик кўникмаларини баҳоловчи компетенциявий сертификатлаш йўлга қўйилади.

 

Бугунги кунда долзарб бўлмаган 5 та бакалавриат йўналиши тугатилиб, 2 та магистратура мутахассислиги ташкил этилади. Ўқув ва машғулотлар жараёнига федерацияларнинг тажрибали мутахассислари ҳамда хорижий экспертлар жалб қилинади.

 

Спорт соҳасида фахрий унвон ва тоифа даражасига эга бўлган, нуфузли халқаро мусобақаларда ғолиб бўлган абитуриентлар касбий имтиҳонларни топширишдан озод қилинади. Талабаларни рағбатлантириш учун Паҳлавон Маҳмуд номидаги давлат стипендияси жорий этилади. Иқтидорли битирувчиларга спорт бўйича ҳакам ҳамда иккинчи тоифали тренер мақоми берилади.

 

Таълим ва илм боғлиқлигини мустаҳкамлаш учун ягона кузатув кенгаши тузиш режалаштирилган. Бу кенгаш спорт муассасаларининг бошқарув, ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва маънавий-маърифий фаолиятини самарали ташкил қилишга бош-қош бўлади. 

 

Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт университетининг илмий салоҳиятини 45 фоизгача чиқариш, профессор-ўқитувчиларнинг фаолияти натижадорлигини ошириш, янги ишланма ва технологияларни жорий этиб, халқаро рейтингларга кириш мақсадлари белгиланмоқда.

 

Жисмоний тарбия ва спорт илмий тадқиқотлари институтига спорт биомеханикаси, физиологияси, фармакологияси ва генетикаси бўйича тадқиқотлар олиб бориш, илмий-инновацион фаолият натижаларини трансфер қилиш ва тижоратлаштириш, стартап лойиҳаларни амалга ошириш каби янги вазифалар юклатилмоқда.

 

Илмий изланишларни қўллаб-қувватлаш ва натижадорлигини ошириш, ёш кадрларни хорижий ўқув юртларига фалсафа доктори (PhD) даражасини ҳимоя қилиш учун юбориш ҳам назарда тутилган.

 

Маълумки, Тошкентнинг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси барпо этилмоқда. Осиё ўйинлари ўтганидан сўнг бу мажмуага Спортни ривожлантириш вазирлиги, спорт федерациялари ҳамда 2025 йилда фаолият бошлайдиган Ўзбекистон давлат спорт академияси жойлаштирилиши мўлжалланган.

 

Давлат раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, қўшимча кўрсатмалар берди.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Спорт соҳасида Паҳлавон Маҳмуд номидаги стипендия жорий қилинади | Zamon.uz