Ўзбекистон

Тошкент вилоятида мактаб учун ажратилган пуллар “еб юборилди”

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.

Тошкент вилоятида мактаб учун ажратилган пуллар “еб юборилди”

 

Ангрен ва Чирчиқ шаҳарларида мактаб жиҳозлари учун ажратилган маблағларни талон-тарож қилиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.


Қайд этилишича, департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Т.Z.” МЧЖ раҳбари Г.Қ. Ангрен шаҳридаги мактаб-интернати директори В.У. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу мактабга аслида етказиб берилмаган мактаб жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисидаги ҳужжатларни сохталаштириш орқали 474,3 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Шунингдек, департаментнинг Чирчиқ шаҳар бўлими томонидан ҳам терговга қадар текширув ўтказилган. Унда “Т.Z.” МЧЖ иш юритувчиси Ф.Қ., ёрдамчиси Ш.А. ва Чирчиқ шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб директори Г.М. билан ўзаро тил бириктириб, ушбу МЧЖ томонидан мактабга аслида етказиб берилмаган офис мебелларини қабул қилиб олганлиги юзасидан ҳужжатларни сохталаштириш орқали 124,2 млн сўмни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.


Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳарактлари ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкент вилоятида мактаб учун ажратилган пуллар “еб юборилди” | Zamon.uz