Жаҳон

Эксперт: Украинани музокаралар столига олиб бориш шарт

Бунга мажбур қилаётган омиллар очиқланди.

Эксперт: Украинани музокаралар столига олиб бориш шарт

 

Россия-НАТО низоси авж олиб кетмасидан АҚШ Украинани тезроқ музокаралар столига олиб бориши керак. Бу ҳақда Жоржтаун университети профессори Чарльз Купчаннинг The New York Times газетасида эълон қилинган мақоласида сўз боради. 

 

Муаллифнинг фикрича, Жозеф Байден администрацияси Украинани қўллаб-қувватлашни стратегик устувор вазифа деб атаб тўғри йўл тутган. Бу низога тўғридан-тўғри аралашишдан қочишга имкон беради.

 

"Шу билан бирга, АҚШнинг ўз манфаатларига жавоб берадиган даражадаги иштирокини сақлаб қолиш тобора қийинлашмоқда. НАТО ва Россия ўртасида тўғридан-тўғри тўқнашувнинг олдини олиш мақсадида Вашингтон учун Киев ҳарбий режалари янада аниқ бўлиши, АҚШ амалдорлари эса Украина қандай жанг олиб бораётгани ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиши керак. АҚШ Украинанинг оператив режалаштиришида қатнашиши керак", — деган Купчан.

 

Унинг қўшимча қилишича, НАТО ва Россия ўртасида кенг қамровли низо бошланиб кетиши хавфи кундан-кунга ортмоқда. Шу сабабли эксперт Вашингтон ва унинг иттифоқчиларини низони бошқаришда иштирок этишга ва унинг дипломатик якунланишини таъминлашга чақирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эксперт: Украинани музокаралар столига олиб бориш шарт | Zamon.uz