Боррель: Марказий Осиёнинг стратегик аҳамияти ортмоқда
Дипломат ЕИ ва минтақа алоқаларини кучайтиришга чақирди.

Марказий Осиё стратегик муҳим минтақага айланмоқда ва ЕИ ушбу ҳудуд республикалари билан алоқаларини мустаҳкамлаши керак. Бу ҳақда Евроиттифоқ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель маълум қилди.
“Марказий Осиё давлатлари ҳозирги вазиятда стратегик нуқтайи назардан муҳим аҳамият касб этиб бормоқда. Улар ўз ташқи сиёсатини диверсификация қилишни режалаштирмоқда, улар Совет Иттифоқи республикалари эмас”, – деган у.
Дипломатнинг сўзларига кўра, минтақа давлатлари Россиядан ўз мустақиллигини ҳурмат қилишни талаб қилмоқда. Боррель республикалар билан алоқаларни мустаҳкамлашга чақирган.







