G7 ва Австралия рус нефти нархини чегаралашга келишди
Ноябрь охирида чегара нархлар эълон қилинади

"Катта еттилик" ва Австралия Россия нефти нархига чегара қўйиш бўйича якуний келишувга эришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.
Нарх чегараси хозирча белгиланмаган, у ноябрь охирида эълон қилинади. Агентлик суҳбатдошларидан бири ушбу кўрсаткич зарурат туғилган тақдирда қайта кўриб чиқилишини айтган. Давлатлар бу орқали нефть бозорида барқарорликни сақлаб қолишга умид қиляпти.
Шу билан бирга қайси даражада максимал нарх белгиланиши масаласи очиқлигича қолмоқда.
Россия нефти нархини чеклаш ғояси Евроиттифоқнинг саккизинчи санкциялари пакетида ҳам ўз аксини топганди. G7 5 декабрдан ушбу чорани кучга киритмоқчи. АҚШ молия вазирлиги рус нефтини 50-60 доллар атрофида сотиб олишни таклиф қилган.







