Ғузорда ўз хонасини “фоҳишахона”га айлантирган қоровул ишдан олинди
Ҳолат юзасидан ҳокимлик расмий изоҳ берди.

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида қоровул ўз хонасида бошқаларга жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан туман ҳокимлиги расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, тадбиркорлик субъектига тегишли бўлган тўйхонада қоровул вазифасида ишлаган У.Ф. ўзининг маданиятсизлиги учун одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ушбу жирканч ишга қўл урган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Қоровул У.Ф. вазифасидан озод қилинди, бу каби ҳолатларни олдини олиш юзасидан тўйхона эгаси огоҳлантирилди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича,ҳолат қоровул билан боғлиқ бўлганлиги сабабли тадбиркор номи ва тўйхонанинг манзили очиқланмаган.








