Мисрдаги иқлим ўзгариши бўйича конференцияда юздан ортиқ давлат раҳбарлари иштирок этади
Халқаро тадбир 6-18 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

121 давлат Президент ва ҳукумат раҳбарлари Мисрда бўлиб ўтадиган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 27-конференциясида (COP-27) иштирок этади. Бу ҳақда Мисрнинг COP-27 бўйича махсус вакили Ваил Абу Мажид маълум қилди.
Унинг қўшимча қилишича, иштирокчи давлатлар сони янада ошиши мумкин. Шу билан бирга конференцияда Хитой Раиси Си Цзиньпин ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модининг қатнашиши тасдиқланмади. Шу билан бирга кўплаб Африка давлатлари раҳбарлари тадбирда иштирок этади.
Конференция 6-18 ноябрь кунлари Шарм-аш-Шайхда бўлиб ўтади.







