Си Цзиньпин: Пекин ва Берлин халқаро таъсирга эга етакчи давлатлар
Германия ва Хитой етакчилари учрашди

ХХР Раиси Си Цзиньпин Германия Канцлери Олаф Шольцга дунёдаги беқарорлик фонида ҳамкорликни кучайтиришни таклиф қилди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.
“ХХР ва Германия халқаро майдонда таъсирга эга етакчи давлатлар. Рўй бераётган ўзгаришлар, кузатилаётган беқарорлик фонида давлатларимиз ўзаро ҳамкорликни кучайтириши керак”, – деган Хитой раҳбари.
Си Цзиньпиннинг фикрича, бу орқали Пекин ва Берлин тинчлик ва тараққиётга янада кўпроқ ҳисса қўша олади.
“Фақатгина ўзаро ҳурматни сақлаш, биргаликда ҳаракат қилиш ва тажриба алмашиш, ўзаро манфаатли асосда ҳамкорлик қилиш керак”, – деб қўшимча қилган у.







