Украинада қанча одам электрсиз қолган?
Россия зарбалари оқибатида мамлакат энергетика инфратузилмасига жиддий зарар етказилди.

Украинада 4.5 миллион одам электрсиз қолди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Владимир Зеленский маълум қилди.
"Биргина бугун тунги ҳолатга кўра, вақтинчалик авария ва бошқа ҳолатлар туфайли 4.5 миллион истеъмолчи электрдан узилди. Бу Киев ва 10 та вилоятни қамраб олган", — деган Украина раҳбари.
Украинада ҳар куни бир неча соатга электр узиб қўйилади, ҳукумат аҳолидан энергияни тежашни сўрамоқда. Россия сўнгги бир неча ҳафта давомида мамлакат энергетика инфратузилмасига авиа ва ракета зарбалари бериб келмоқда.







