Ўзбекистон

Иккита вилоятда “перевод” билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди

Бу бўйича ҳудудларда терговга қадар тадбирлари ўтказилган.

Иккита вилоятда “перевод” билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди

 

Ўқишни кўчириб бериш ҳамда ўқишга киритиб қўйиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураши департаменти. 

 

Қайд этилишича, департаментнинг Янгиқўрғон туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда фуқаро Д.Ю. фуқаро И.К.нинг қўшни Қирғизистон Республикаси университетидаги ўқишини танишлари орқали Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришини айтиб, алдов йўли билан 3 000 АҚШ долларини олганлиги аниқланган. 

 

Олот туманида ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро М.Т. фуқаро Н.А.нинг қизини танишлари орқали қўшни Қозоғистон Республикасидаги олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 1 250 АҚШ долларини ҳамда фуқаро А.Б.ни Қозоғистон Республикаси университетидаги ўқишини Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларидан бирига кўчириб беришини айтиб, 2 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлини аниқланган.

 

Данғара туманида ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро М.Т. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Қўқон тиббиёт коллежига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан  ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Иккита вилоятда “перевод” билан боғлиқ фирибгарлик фош бўлди | Zamon.uz