Маск сўзида турмадими?
Украинада минглаб Starlink тизимлари ишламаяпти.

Украинада 1.3 мингта Starlink терминаллари ишламай қолди. Бунга молиялаштиришнинг қисқариб кетгани сабаб қилиб кўрсатилган.
Украинада жами 25 минг терминал мавжуд. Уларнинг ҳар бирига хизмат кўрсатиш ойига 2.5-4.5 минг долларга тушмоқда. Бундан олдин SpaceX раҳбари Илон Маск терминалларни ўз ҳисобидан молиялаштиришни давом эттиришини айтган бўлса-да, CNN асосий маблағлар Украина ҳукумати томонидан сарфланганини таъкидламоқда.
Шу билан бирга ушбу харажатларнинг бир қисми Буюк Британия, Польша ва АҚШ томонидан қопланмоқда, аммо бу ҳам етарли эмас. Вашингтон Маск билан кўрсатилаётган алоқа хизматларини молиялаштириш бўйича музокара олиб боряпти.
14 октябрь куни Илон Маск Starlink'ни молиялаштириш абадий давом этмаслигини айтганди.







