Перунинг туб аҳолиси ичида туристлар бўлган кемани гаровга олди
Улар шу орқали дарёга нефть сизиб чиқиши ҳодисасига эътибор қаратмоқчи.

Перунинг туб аҳолиси вакиллари бир суткадан ортиқ туристлар кемасини гаровда ушлаб турди. Улар дарёга нефть сизиб чиқиши билан боғлиқ вазиятда эътибор қаратишни талаб қилмоқда.
Ҳодиса Лорето провинциясининг Ураринас туманида юз берган. Маҳаллий аҳоли тез орада туристларни қўйиб юборишга ваъда берган.
Кема ичида 70 дан 300 тагача одамлар бўлгани тахмин қилинмоқда. Улар 17 ёки 23 давлат фуқаролари ҳисобланади.
“Яшаш ҳуқуқи ва уни ҳурмат қилиш устувор аҳамиятга эга бўлиши керак. Шу сабабли биз одамларнинг кетишига шароит қилиб берамиз”, – деган туб аҳоли гуруҳи раҳбари Уотсон Трухильо.
Кемада АҚШ, Швейцария, Франция, Буюк Британия ва Испания фуқаролари бор. Уларнинг аксариятини ёш болалар, қария ва аёллар ташкил этади. Маҳаллий жамоа уларни 6-8 кун ушлаб туришга ваъда берган.







