Яна бир давлат Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун платформа таклиф қилди
4 ноябрда Баҳрайн султони ҳам Москва ва Киев ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини айтганди.

Таиланд Россия ва Украина музокаралари учун платформа яратиб беришга тайёр. Бу ҳақда қиролликнинг Москвадаги элчиси Сасиват Вонгсинсават маълум қилди.
“Украина инқирозини тинч йўл билан ҳал қилиш учун тўғридан-тўғри мулоқотга тайёр бўлса, биз низонинг барча томонлари учун мулоқот майдони тақдим этишга тайёрмиз”, – деган дипломат.
4 ноябрда Баҳрайн султони Ҳамад бин Исо ал-Халифа ҳам Москва ва Киев ўртасида воситачи бўлишга тайёрлигини билдирганди. Бундан ташқари, Венгрия, Туркия, Исроил ва Индонезия каби давлатлар ҳам ўз ҳудудида Россия ва Украина музокараларини ўтказишни таклиф қилганди.







