Деновда 23 ёшли эркак кўчада кийимсиз ҳаракатланди
Ҳозирда унга нисбатан жазо чоралари кўрилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яланғоч ҳолатда кўчада ҳаракатланиб юрган фуқаро видеоси тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди.
Қайд этилишича, 5 ноябрь куни соат 22:00 ларда Денов тумани “Янгиҳаёт” маҳалласи “Мустақиллик” кўчасида 1999 йилда туғилган С.Маҳмуд жамиятда юриш-туриш қоидаларига амал қилмасдан уст-бошидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда ҳаракатланган.
“Яланғоч ҳолда йўлда юрганимдан пушаймонман. Президентдан ва халқдан кечирим сўрайман”, — дейди у.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов тумани ИИБ томонидан фуқаро С.Маҳмудга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўгрисидаги кодекснинг 183-моддасида назарда тутилган жазо чоралари кўрилмоқда.








