Ўзбекистон

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаб олиб кетгани айтилди

Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ расмий изоҳ берди.

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаб олиб кетгани айтилди

 

Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилоятининг Қува туманида ИИБ ходимлари фуқарони резина таёқ билан дўппослаб, машинага мажбуран ўтқазишгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, 4-ноябр куни Қува тумани ИИБ профилактика инспектори М.Т. ва С.Ж.лар “Пастки Хўжа Хасан” МФЙ ҳудудида фуқаро О.Й. маст ҳолатда жамоат тартибини бузаётганлигини кўриб, шахсига ойдинлик киритиш ва мастлик ҳолатини аниқлаш учун тиббий текширувга боришга таклиф қилинганда фуқаро О.Й. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатган.

 

Ходимлар “Ички ишлар тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддаси ҳамда Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органлари ходимлари томонидан жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ва ўқ отар қуролни қўллаш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида”ги 55-сонли буйруғи талабларидан келиб чиқиб, ҳуқуқбузарлик ҳолатини бартараф этиш учун О.Й.гa нисбатан махсус восита–резина таёқдан фойдаланишган.

 

Мазкур ҳолат шу куннинг ўзида тегишли тартибда рўйҳатга олиниб, О.Й.нинг хатти-ҳаракатлари юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-, 194-моддаларига асосан ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

“Фуқаро О.Й. билан суҳбатлашилганда ҳақиқатдан ҳам ўша куни ўта маст ҳолатда бўлганлигини, ходимларга нисбатан қилган хатти-ҳаракатларидан афсусда эканлигини билдирди”, — дейилади хабарда.

 

Ҳозирда видеотасвирдаги ИИО ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан хизмат текшируви тайинланган.

 

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони дўппослаб олиб кетгани айтилди | Zamon.uz