Ўзбекистон

Ўқувчини дўппослаган қашқадарёлик депутат партиядан “учди”

Шунингдек, у депутатлар сафидан ҳам чиқарилган.

Ўқувчини дўппослаган қашқадарёлик депутат партиядан “учди”

 

Кеча, 5 ноябрь куни Қамаши туманида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши ҳамда Халқ депутатлари туман кенгашига O'zLiDePдан сайланган депутатларнинг партия гуруҳи қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда O'zLiDeP расмий сайтида хабар қилинди. 

 

Қўшма йиғилишда партия аъзоси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Нуртоев Панжи Норбоевичнинг партия аъзоси, қолаверса, туман кенгаши депутати номига доғ туширувчи ножўя хатти-ҳаракатлари атрофлича муҳокама қилинган.

 

Йиғилиш иштирокчилари П.Н.Нуртоевни кўп йиллардан бери туманда фермерлик ҳаракати ривожига ҳисса қўйиб келаётган шахс, “Мирзадала Норбой” фермер хўжалиги раҳбари сифатида туманда яхши билишларини таъкидлаб ўтишди. Мазкур йўналишдаги фаоллигини инобатга олган ҳолда партия туман кенгаши ўз вақтида унинг номзодини дастлаб партия аъзолигига, кейинчалик халқ депутатлари туман кенгаши депутатлигига илгари сурганлиги айтилган.

 

Буларнинг барчаси шу кунларда у томонидан содир этилган салбий ҳолатларни оқламаслиги кўрсатиб ўтилган. Ҳуқуқий давлатда ҳеч кимга ҳар қандай ҳолатда ҳам бошқа шахсга жисмоний куч ишлатиш, ўзбошимчалик билан, қонунни қўпол тарзда бузиб, жазо қўллаш ваколати берилмаганлиги таъкидланган. 

 

“Қолаверса, мазкур воқеага аниқлик киритиш мақсадида унга мурожаат қилган журналистнинг саволларига берган бемаъни жавоблари, хусусан, ишлатилган ҳақоратли сўзлари нафақат унинг ўзи, оиласига, балки у аъзо бўлган партиянинг обрўсига, депутатлик шаънига жиддий доғ туширди”, — дейилади хабарда. 

 

O’zLiDeP Қамаши туман кенгаши ўз ваколатларидан келиб чиқиб, ўзининг амалдаги қонунларга зид ҳаракатлари билан партия шаънига доғ туширгани учун O'zLiDeP Уставининг 3.4. бандига асосан П.Н.Нуртоевни партия сафидан чиқариш масаласини овозга қўйган ва ушбу таклиф мажлис иштирокчилари томонидан қабул қилинган.

 

Шунингдек, П.Н.Нуртоевнинг қилмишлари депутатлик одобининг умумэътироф этилган нормаларини қўпол равишда бузувчи ва депутатлик мақомига доғ туширувчи ҳолат сифатида баҳоланиб, уни депутатликдан чақириб олиш борасида Халқ депутатлик Қамаши туман кенгашига тавсиянома киритиш  масаласи ҳам овозга қўйилган ва иштирокчилар томонидан маъқулланган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўқувчини дўппослаган қашқадарёлик депутат партиядан “учди” | Zamon.uz