“Ўзингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”
Тошкент шаҳар ҳокимлиги огоҳлантириш билан чиқди.

Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
“Ҳурматли тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонлари!
“Ўзгидромет” маркази маълумотига кўра, 7-8 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида кучли шамол ва ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда.
Ноқулай об-ҳаво шароитида автотранспорт воситаларини дарахтлар тагида қолдирмаслигингизни, ўзингиз ва яқинларингизни эҳтиёт қилишингизни сўраймиз”, — дейилади хабарда.








