Россия ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртоқлик учрашвини ўтказади
Ўйин Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

Футбол бўйича Россия терма жамоаси Ўзбекистон терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Бу ҳақда “Спутник” нашри ёзмоқда.
Қайд этилишича, ўйин 20 ноябрь куни Тошкентдаги 33,5 минг томошабинни сиғдира оладиган “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
У Тошкент вақти билан соат 17:00 да бошланади.








