Тошкентда “Ленинград ёдгорлиги” ўрнатилади
Россиялик меҳмонлар унга тамал тоши қўйиш маросимида қатнашади.

Тошкент шаҳрида “Ленинград ёдгорлиги” ўрнатилади, дея хабар бермоқда “Спутник” нашри.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга Санкт-Петербургдан губернатор Александр Беглов бошчилигидаги катта делегация келади. Улар “Ленинград ёдгорлиги” пойдеворига тош қўйиш тантанали маросимида иштирок этади. Бу Россиянинг шимолий пойтахти аҳолисининг Ўзбекистон халқига Улуғ Ватан уруши даврида эвакуация қилинганларга ёрдам учун миннатдорчилик билдириш белгиси сифатида баҳоланмоқда.
Шунингдек, улар Волгоград қабристонидаги “Ҳарбий шон-шараф” ёдгорлиги ва ўзбек аскарлари – Ленинград ҳимоячиларига бағишланган эсдалик лавҳаси пойига гуллар қўйишади.
Санкт-Петербурглик меҳмонлар Тошкент ҳокими билан ҳам учрашиб, ҳудудлараро ҳамкорлик бизнес-форумида иштирок этади.
Сўнгра делегация Самарқандга боради ва у ерда Ислом Каримов қабрига гул қўйишади, Самарқанд вилояти ҳокими билан учрашишади, миграция марказига ҳамда А.С. Пушкин номидаги вилоят илмий универсал кутубхонасига ташриф буюришни режалаштирган.








